Россия Федерацияси Ғарбий ҳудудлараро транспортида тергов бошқармаси Тергов қўмитаси Матбуот хизматининг хабар беришича, кеча, 13 январь куни Красноярск аэровокзали мажмуасининг биринчи қаватида 40 ёшли Ўзбекистон фуқароси икки кишига пичоқ билан бир неча бор зарба беришга уринган.
Бироқ, жиноий ниятини охирига етказишга муваффақ бўлмаган. Воқеа жойига етиб келган икки нафар гувоҳ ва транспорт полицияси ходимни қўлга олган.
Сибир транспорт полицияси гумонланувчини спиртли ичимликдан маст ҳолда ҳужум қилганини тан олган ҳолда сўроқ қилинган видеосини эълон қилди.
Мазкур ҳолат юзасидан РФ ЖКнинг 30-моддаси 3-қисми, 105-моддаси 2-қисми "а," "и" бандлари билан жиноят иши қўзғатилган. Ҳозирда гумонланувчига нисбатан эҳтиёт чорасини танлаш масаласи ҳал этилмоқда.