Жорий йилнинг 7 январь куни соат 16:45 да Мирзо Улуғбек тумани Мустақиллик кўчаси 53-уй қаршисида йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлди.
Маълум бўлишича, 2000 йилда туғилган ҳайдовчи Т.Л. BYD русумли транспорт воситасини бошқариб келаётиб, оралиқ масофани сақламаганлиги оқибатида тартиб солинган пиёдалар ўтиш жойида ўзидан олдинда пиёдаларга йўл бериш мақсадида тўхтаган 1966 йилда туғилган З.Э. бошқарувидаги Nissan русумли автомашинасининг орқа қисмига тўқнашган.
Оқибатда тўқнашув зарбидан сўнг, Nissan автомашинаси қарама-қарши бўлакка ўтиб кетиб йўлни кесиб ўтаётган 2003 йилда туғилган пиёда А.Ў. ва 1992 йилда туғилган А.З.ни уриб юборган.
ЙТҲ натижасида пиёдаларга биринчи тез тиббий ёрдам кўрсатилган.
Ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ масъул ходимлари томонидан суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.