Поиск
RUUZ

Происшествия

Самарқандда 5 киши заҳарланиб вафот этди

Марҳумлар сифатсиз спиртли ичимлик истеъмол қилганлиги сабабли вафот этишган, деб тахмин килинмоқда.

145views0replies
0

UzNews.uz

Самарқандда бир нечта шахслар ароқдан заҳарланиб вафот этгани айтилган хабар ижтимоий тармоқларга сиздирилди.
UzNews.uz сўровига жавобан Бош прокуратура матбуот хизмати раҳбари Ҳаёт Шамсутдинов ҳолат юзасидан маълумот берди.
Ҳолат юзасидан прокуратура томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда. Олинган дастлабки маълумотларга кўра, 5 нафар шахс вафот этган.
Марҳумларнинг ўлими сабабларини аниқлаш мақсадида суд-тиббиёт ҳамда кимёвий экспертизалар тайинланган.
Маълумотларга кўра, марҳумлар сифатсиз спиртли ичимлик истеъмол қилганлиги сабабли вафот этишган, деб тахмин килинмоқда. Натижалари ҳақида қўшимча равишда хабар қилиниши айтилди.
145views0replies
0

Комментарии