Гулбаҳор Изентаева И.В. Савицкий номидаги Қорақалпоғистон давлат санъат музейининг директори этиб тайинланди. Бу ҳақда Маданий мерос агентлиги Матбуот хизмати хабар қилди.
Маълумот учун, лавозимга қадар Гулбаҳор Жоллибаевна Изентаева 2017−2020 йилларда И.В. Савицкий номидаги Қорақалпоғистон давлат санъат музейи директори лавозимида фаолият юритган. У 2020−2023 йилларда Ўзбекистон Республикаси ЮНЕСКО ваколатхонасининг юқори кенгашида маданият масалалари бўйича маслаҳатчи сифатида ишлаган. 2023 йилдан бошлаб ҳозирга қадар Қорақалпоғистон Туризм бошқармаси бошлиғи сифатида ишлаб келаётган эди.
Шу кунгача музейининг директори сифатида Тигран Мкртичев ишлаб келаётган эди.