Жиззахда бир эркак илонни тириклигича еб юборгани акс этган видео ижтимоий тармоқларга сиздирилди. Ушбу ҳолат юзасидан Жиззах вилояти Экология бошқармаси муносабат билдирди.
Унга кўра, ушбу ҳолат юзасидан Жиззах вилояти Экология бошқармаси Зомин тумани бўлими ва ИИБ ходимлари ҳамкорлигида ўрганиш ишлари олиб борилди. Ўрганиш давомида ушбу ҳолат фуқаро Қ.Ҳ. томонидан содир этилганлиги маълум бўлди.
Фуқаро бу ҳаракати билан Ўзбекистон Республикасининг "Ҳайвонот дунёсини муҳофаза қилиш ва ундан фойдаланиш тўғрисида"ги Қонунининг 4,30,51,53-моддалари талабларини бузган, деб ҳисобланди.
Давлат инспекторлари томонидан фуқарога нисбатан МЖтКнинг 90-модда 1-қисми билан БҲМнинг 20 баравари (7,5 млн.) миқдорида жарима қўлланиллди.
Шунингдек, 1 125 000 сўм миқдорида табиатга етказилган зарар ҳисобланди.