Поиск
RUUZ

Криминал

Тошкентда прокуратура терговчиси $20 минг пора билан ушланди

У МЧЖ юристи билан тил бириктириб, гумонланувчи сифатида жалб қилинган шахсга нисбатан "қамоққа олиш" тарзидаги эҳтиёт чораси қўлламаслик масаласини ҳал қилиб бермоқчи бўлган.

108views0replies
0

Маълум қилинишича, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар томонидан тезкор тадбир ўтказилган. 
Тезкор тадбир давомида Тошкент шаҳрида гул етиштириш фаолияти билан шуғулланувчи МЧЖнинг муқаддам прокуратура органларида ишлаган ва судланган юристи савдо-сотиқ соҳасига ихтисослашган МЧЖ мансабдор ходимларига нисбатан ЖКнинг 184 ва 189-моддалари билан жиноят иши қўзғатилиб, Олмазор тумани прокуратураси томонидан тергов ҳаракатлари олиб борилаётган жиноят иши доирасида гумонланувчи сифатида жалб қилинган шахсга нисбатан "қамоққа олиш" тарзидаги эҳтиёт чораси қўлламаслик масаласини мазкур туман прокуратураси мансабдор шахслари орқали ҳал қилиб бериш эвазига 30 минг АҚШ доллари талаб қилгани фош бўлган. Оқибатда у 20 минг АҚШ долларини олган вақтида ушланган.  
Тезкор тадбир давом эттирилиб, МЧЖ юристининг автомашинасида Олмазор тумани прокуратураси терговчиси ундан ушбу пул маблағини пора сифатида олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.  
Ҳолат процессуал тартибда расмийлаштирилган.  
Ҳозирда прокуратура терговчисига нисбатан ЖКнинг 210-моддаси 3-қисми "а" банди билан, МЧЖ юристига нисбатан эса ЖКнинг 212-моддаси 3-қисми "б" банди билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
108views0replies
0

Комментарии