Тадбир давомида Сирдарё вилояти Сайхунобод тумани Фавқулодда вазиятлар бошқармаси тезкор бўлинмаси бошлиғи 7 минг АҚШ доллари олган вақтида ушланди. Бу ҳақда ЎзА хабар берди.
Гумонланувчи ушбу пулни 1995 йилда туғилган Гулистон шаҳрида яшовчи фуқарони шаҳар Фавқулодда вазиятлар бошқармасига юқори мартабали танишлари орқали ишга жойлаштиргани учун талаб қилган.
Мазкур ҳолат юзасидан ЖКнинг 168-моддаси 3-қисми "в" банди (фирибгарлик) ва 211-моддаси 1-қисми (пора бериш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.