Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар томонидан Сирдарё вилоятида тезкор тадбир ўтказилган.
Тезкор тадбир давомида Сайхунобод тумани ФВБнинг тезкор бўлинмаси бошлиғи ўзининг мансабдор танишлари орқали Гулистон шаҳрида яшовчи фуқарони шаҳар фавқулодда вазиятлар бўлимига ишга киритиб қўйиш эвазига ундан 7 минг АҚШ доллари олган вақтида ушланган.
Ҳозирда унга нисбатан ЖКнинг 168-моддаси 3-қисми "в" банди ва 28,211-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.
"Тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда",- дейилади хабарда.