Поиск
RUUZ

Общество

Тошкент вилоятида вояга етмаган болага шаҳвоний шилқимлик қилган эркак жазоланди

27 ёшли эркак автомобилига йўловчи сифатида ўтирган ўқувчи йигитга тегажоғлик қилган.

208views0replies
0

UzNews.uz

2025 йил январь ойининг 9 куни жиноят ишлари бўйича Оҳангарон шаҳар судида вояга етмаган ўғил болага шилқимлиқ қилган 27 ёшли эркак жазоланди. Бу ҳақда Олий суд порталида маълумот келтирилган.
Суд ҳужжатларида келтирилишича, ҳуқуқбузар эркак 2024 йил 5 декабрь куни соат 17:30 ларда ўзини бошқарувидаги Cobalt'ни Оҳангарон шаҳридан кесиб ўтган автойўлида Тошкент-Ангрен йўналишида ҳаракатланиб келаётиб, Оҳангарон шаҳар "Нўғойқўрғон" МФЙга қарашли 5-кичик туман ҳудудидаги пиёдалар ўтиш йўлаги олдидан мактабга қўшимча ўқиш учун кетаётган 2010 йилда туғилган вояга етмаган болани йўловчи сифатида олган.
Шундан сўнг, йўлда уни ўнг томондаги қўшимча йўл орқали Оҳангарон шаҳар А.Темур кўчасидаги 5-қаватли уйлар оралиғидан маҳалла орасига олиб кириб, унинг қўллари ва оёқ қисмларига тегиниб, шаҳвоний шилқимлик қилиб, унинг шаъни ва қадр-қимматини таҳқирлайдиган шахвоний ҳусусиятга эга бўлган ҳаракатларни содир қилганлиги аниқланган.
Судда ҳуқуқбузар ўз айбига иқрор бўлиб, қилмишидан пушаймонлигини билдириб, суддан енгиллик сўраган.
Суд қарори билан эркак МЖтК 411-моддаси билан ҳуқуқбузарлик ҳаракатини содир қилганликда айбли деб топилиб, унга МЖтКнинг 411-моддаси билан 5 сутка маъмурий қамоқ жазоси тайинланган.
208views0replies
0

Комментарии