• 12 129 сум
    28.04
  • 14 062 сум
    30.08
  • 149 сум
    1.16
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 12 129 сум
    28.04
  • 14 062 сум
    30.08
  • 149 сум
    1.16
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Общество 9 января 14:31

Гулнора Каримовага тегишли бўлган "Сижжак" дам олиш маскани Касаба уюшмаси тасарруфига ўтказилди

Бу ҳақда ҳукумат қарори эълон қилинди.

784
0

Вазирлар Маҳкамаси томонидан 2024 йил 27 декабрда қабул қилинган қарорга кўра, ушбу дам олиш маскани Ўзбекистон касаба уюшмалари федерациясига топширилган дам олиш зоналари ва болалар соғломлаштириш оромгоҳлари рўйхатига киритилди.

Касаба уюшмалари федерациясига мулк ҳуқуқи асосида ўтказиладиган болалар дам олиш оромгоҳлари ва дам олиш масканлари рўйхати ҳукуматнинг 2023 йил 25 мартдаги фармойиши билан тасдиқланган.  

Аввалроқ, "Сижжак" дам олиш маскани сотувга қўйилиб, бироқ объект сотилмаган эди.

Кейинчалик Президентнинг тегишли фармонига мувофиқ, "Сижжак" дам олиш маскани хусусийлаштириладиган объектлар рўйхатидан чиқарилиб, 124-мактаб-интернатнинг балансида сақланиб келинаётган эди.

784
0