Олий суд томонидан экстремизм ва терроризм ғоялари билан йўғрилган деб топилган Ўзбекистон ҳудудига олиб кириш, тайёрлаш, тарқатиш ва намойиш этиш тақиқланган материаллар рўйхати эълон қилинди. Бу ҳақда Олий суд Матбуот хизмати хабар берди.
Рўйхатда 2025 йилнинг 8 январь кунигача ижтимоий тармоқларда, яъни Telegram, Instagram, Youtube, Ok.ru, Facebook кабиларда яратилган канал ва гуруҳ, нашидалар, китоблар номлари келтирилган.
Қўмита мазкур рўйхатда келтирилган канал ва гуруҳлар томонидан чиқарилган материалларни тарқатиш қонунга зид экани ҳақида огоҳлантирган.







