Поиск
RUUZ

Политика

Қирғизистон, Ўзбекистон ва Тожикистон бош вазирлари чегарада учрашув ўтказди

Учрашувда "Қирғизистон-Ўзбекистон давлат чегараси тўғрисида"ги битимга ратификация ёрлиқлари алмашилгани қайд этилди.

83views0replies
0

gov.kg

Қирғизистон Вазирлар Маҳкамаси раиси Одилбек Қосималиев, Ўзбекистон ва Тожикистон бош вазирлари Абдулла Арипов ва Қоҳир Расулзода бугун, 8 январь куни учрашув ўтказди.
Уч томонлама учрашув Қирғизистон, Ўзбекистон ва Тожикистон давлат чегаралари туташган нуқтада бўлиб ўтди, дея хабар қилди Қирғизистон вазирлар маҳкамаси матбуот хизмати.
Учрашувда Қирғизистон ва Ўзбекистон ўртасидаги давлат чегарасини делимитация қилиш жараёни якунлангани ва "Қирғизистон-Ўзбекистон давлат чегараси тўғрисида"ги битимга ратификация ёрлиқлари алмашилгани қайд этилди.
Қирғизистон ва Тожикистон ўртасида 2024 йил 4 декабрдаги давлат чегараси тўғрисидаги битимда Қирғизистон-Тожикистон давлат чегарасининг қолган участкаларини тавсифлаш жараёнини якунлаш алоҳида аҳамиятга эгалиги қайд этилган, ишчи гуруҳлар қисқа муддатда якуний ҳужжатларни тайёрлашлари зарур.
Учрашув якунида бош вазирлар бугунги куннинг энг муҳим масалаларидан бири эканлигига ишонч билдиришди.
83views0replies
0

Комментарии