Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги Экологик назорат инспексияси ходимлари томонидан Чирчиқ дарёси ҳудудида навбатдаги назорат рейд тадбирлари ўтказилди.
Рейд давомида фуқаро А.Қ. дарёдан 1 дона Volvo экскаватор ҳамда 2 дона HOWO юк машинаси ёрдамида табиий қум-шағал қазилиб, "С.Қ.М" МЧЖ тош майдалаш цехига ташиб олиб кетилаётганлиги аниқланди.
Бунинг натижасида “Табиатни муҳофаза қилиш тўғрисида”ги қонуннинг ҳамда “Ер ости бойликлари тўғрисида”ги қонуннинг талаблари бузилганлиги маълум бўлди.Давлат инспекторлари томонидан транспорт воситалари ҳолатга ойдинлик киритилгунга қадар жарима майдонига қўйилган.
Юқоридаги қонунбузарлик натижасида табиатга 674 миллиард 048 миллион 699 минг 520 сўм миқдорида зарар етказилганлиги аниқланди.
Ҳолат юзасидан тўпланган ҳужжатлар ҳолатга ҳуқуқий баҳо бериш ва айбдорларга нисбатан қонуний чора кўриш мақсадида Бош прокуратурага юборилди.