• 12 654 сум
    67.72
  • 14 818 сум
    59.17
  • 161 сум
    0.76
  • МРОТ
    1 155 000 сум
  • БРВ
    375 000 сум
Ру
  • 12 654 сум
    67.72
  • 14 818 сум
    59.17
  • 161 сум
    0.76
  • МРОТ
    1 155 000 сум
  • БРВ
    375 000 сум
Реклама 7 января 09:00

Ўзбекистонликлар байрам дам олиш кунларида нималарни харид қилишди ва нималар билан шуғулланишди?

Мамлакат аҳолиси байрам дам олиш кунларини кўпинча уйда яқинлари билан ўтказдилар — 30 декабрдан 2 январгача энг оммабоп товарлар қаторида стол ўйинлари, хобби ва ижод учун товарлар, шунингдек караоке-микрофонлар ва смартфонлар бўлди.

241
0

Ўзбекистонликлар янги йилдаги илк буюртмаларини соат бонги янграши биланоқ амалга оширишди: 1 январь соат 00:01 да Андижонлик фуқаро тўқиш тўпламига буюртма берди, Навоийлик фойдаланувчи эса портатив колонка ва караоке-микрофонга буюртма берди. 31 декабрь куни эса ўзбекистонликлар юз учун ниқоблар, ширин совғалар буюртма қилишган, 2024-йилнинг энг сўнгги буюртмасида ҳомиладор аёллар учун эргорюкзак ва функционал бандаж бўлган.

Байрам дам олиш кунлари Uzum Market’да энг оммабоп товарлар тоифаси ҳам ижодкорлик маҳсулотлари, электроника ва уй-рўзғор буюмлари — шинам ёпинчиқлар, дастурхонлар, идиш-товоқлар, шам ва шамдонлар ҳамда илиқ ва шинам муҳитни яратишга мўлжалланган бошқа товарлар бўлди. Электроникага бўлган талаб ноябрь ойининг биринчи ҳафтасига нисбатан 33% га, уй-рўзғор буюмларига 62% га, хобби ва ижод буюмларига эса 75% га ошди.

Умуман олганда миллий маркетплейс Uzum Market’да бутун мамлакат бўйлаб 12 000 дан ортиқ тадбиркорларнинг 1 миллиондан ортиқ ноёб товарлари тақдим этилган ва топшириш пунктлари тармоғи бутун Ўзбекистон бўйлаб 253 та аҳоли пунктини қамраб олган.

Реклама ҳуқуқлари асосида

241
0