Поиск
RUUZ

Происшествия

Фарғонада 3 ёшли қизалоқнинг ҳаётини хавф остида қолдирган энагага жиноят иши қўзғатилди

Ҳолат тафсилотлари юзасидан Болалар омбудсмани расмий муносабат билдирди.

403views0replies
0

kun.uz

Маълум қилинишича, Фарғона шаҳрида яшовчи фуқаро Ғ.М (1988 йилда туғилган аёл) Россия Федерациясига ишлаш учун кетиши сабабли вояга етмаган қизи Ғ.И.(2022 йилда туғилган)ни расмий равишда ишончнома асосида М.Х. (1988 йилда туғилган аёл) нинг қарамоғига топшириб, 2024 йил август ойида жўнаб кетган.
Шунингдек, она энага М.Х. га хизмат ҳаққи ва боланинг кунлик сарф-харажатлари учун пул жўнатиб турган.
2024 йилнинг 15 ноябрь куни вояга етмаган Ғ.И. яшаш хонадонидаги зинадан тушаётган вақтда йиқилиб, оғир тан жароҳати олганлигига қарамай, энага аёл боланинг соғлигини хавф остига қўйиб уни шифохонага олиб бормаган.
Оқибатда болага бош мия лат ейиши ва бошқа ҳаёт учун хавфли бўлган оғир шикастлар ташхиси қўйилган.
Болалар омбудсманининг хабарига кўра, мазкур ҳолат юзасидан Фарғона шаҳар ИИО ФМБ томонидан фуқаро М.Х. га нисбатан ЖКнинг 117-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.
Жорий йилнинг 5 январь куни М.Х. ЖКнинг 117-моддаси 1-қисми ва 104-моддаси 2-қисми “б", "в” бандлари билан гумонланувчи сифатида жалб қилиниб, аёл ЖПКнинг 221-моддаси тартибида ушланди. 

403views0replies
0

Комментарии