Поиск
RUUZ

Общество

1 февралдан Афросиёб электропоездининг нархлари оширилмоқда

Оширилган нархлар ва бунинг сабаби маълум қилинди.

187views0replies
0

UzNews.uz

Маълум қилинишича, жорий йилнинг 1 февраль санасидан бошлаб юқори тезликда ҳаракатланувчи "Афросиёб" электропоездларнинг VIP, Бизнес тоифадаги чипта нархлари 25% га, Эконом тоифадаги чипта нархлари 20% га ҳамда тез юрар йўловчи поездлар "Шарқ", "Насаф" ва "Ўзбекистон" поездларнинг чипта нархлари 30% га оширилмоқда.
Бундан асосий мақсад, темир йўл инфратузилмаси харажатлари, электр энергияси, ёқилғи ва транспорт харажатларини қоплаш, шунингдек янги юқори тезликда ҳаракатланувчи электропоездларни харид қилиш ва йўловчи вагонлари паркини янгилаш, темир йўл вокзаллари фаолиятини янгича замонавий талабларига мувофиқ олиб бориш ва йўловчиларга сифатли хизмат кўрсатишдир.
"Афросиёб" электропоездларни чипта нархлари қуйидагича:
Тошкент — Бухоро
VIP 994 000 сўм
Бизнес 751 000 сўм
Эконом 484 000 сўм
Тошкент — Қарши
VIP 854 000 сўм
Бизнес 634 000 сўм
Эконом 406 000 сўм
Тошкент — Самарқанд
VIP 619 000 сўм
Бизнес 450 000 сўм
Эконом 294 000 сўм этиб белгиланди.
187views0replies
0

Комментарии