Поиск
RUUZ

Криминал

Нукусда ФВВ ҳарбий хизматчиси 5 кишини пичоқлади, бир киши вафот этди

Гумонланувчи маст ҳолатда ўткир тиғли жисм билан бир хонадоннинг 5 нафар аъзосини сабабсиз пичоқлаган.

1328views0replies
-1

Қорақалпоғистонда ФВВга қарашли ҳарбий қисмда бир йиллик хизматни ўтаётган аскар 5 нафар фуқарони пичоқлагани айтилган хабар ижтимоий тармоқларга сиздирилди. Ушбу ҳолат юзасидан Бош прокуратура матбуот хизмати раҳбари Ҳаёт Шамсутдинов UzNews.uzʼга маълумот берди. 
Аниқланишича, жорий йилнинг 3 январь куни Нукусда ФВВга қарашли ҳарбий қисмда бир йиллик хизматни ўтаётган аскар ҳарбий қисмдан чиқиб кетиб, маст ҳолатда ўткир тиғли жисм билан эшиги очиқ турган хонадонга кириб ухлаб ётган 5 нафар фуқарони сабабсиз пичоқлагани ва бунинг оқибатида жабрланувчиларнинг бир нафари вафот этган.
Мазкур ҳолат юзасидан ЖКнинг 97-моддаси (қасддан одам ўлдириш) 1-қисми ва 25, 97-моддаси (қасддан одам ўлдиришга суиқасд қилиш) 2-қисми “а, л” бандлари билан жиноят иши қўзғатилган. 2005 йилда туғилган гумонланувчи шахс процессуал тартибда ушланган.
Жабрланувчиларнинг 1 нафари вафот этган, қолган 4 нафарига шифохонада зарур тиббий ёрдам кўрсатилмоқда.
Нукус ҳарбий прокуратураси томонидан тергов ҳаракатлари олиб борлимоқда.
1328views0replies
-1

Комментарии