Ўтган йилнинг декабрь ойида навбати етганида метан "заправка" ёпилиб қолганидан норози бўлиб ижтимоий тармоқларга видео мурожаат чиқарган Ғ.Д. МЖтКнинг 183-моддаси (майда безорилик) билан 15 суткага қамалгани ва бугун, 3 январь куни Тошкент шаҳар судида иш апелляция инстанцияси тартибида кўриб чиқилиши ҳақида хабар берган эдик.
Ушбу маъмурий суд иши жиноят ишлари бўйича Тошкент шаҳар судида ОАВ ва адвокатлар иштирокида кўриб чиқилди.
Суд ҳукмига кўра, жиноят ишлари бўйича Бектемир туман судининг 2024 йил 26 декабрь кунидаги судланувчи Ғ.Д.га нисбатан чиқарган қарори ўзгартирилди.
Апелляция инстанцияси тартибида кўриб чиқилган иш бўйича суд қарорига кўра Ғ.Д. МЖтКнинг 183-моддаси билан 8 сутка маъмурий қамоқ жазоси тайинланди ва ушбу маъмурий қамоқ жазоси ўталган деб ҳисобланди. Судланувчи Ғ.Д. суд залидан, маъмурий қамоқдан озод қилинди. Апелляция шикоятлари қисман қаноатлантирилди.