• 12 699 сум
    84.07
  • 14 848 сум
    93.24
  • 162 сум
    0.14
  • МРОТ
    1 155 000 сум
  • БРВ
    375 000 сум
Ру
  • 12 699 сум
    84.07
  • 14 848 сум
    93.24
  • 162 сум
    0.14
  • МРОТ
    1 155 000 сум
  • БРВ
    375 000 сум
Погода 3 января 15:01

Дам олиш кунлари ҳудудларда қор ёмғир ёғиши кузатилади

Синоптиклар ҳафта сўнггида кузатилиши мумкин бўлган об-ҳаво ҳақида маълумот берди.

437
0
UzNews.uz

Ўзгидромет хабарига кўра, бугун Ўзбекистоннинг кўплаб ҳудудларида ёғингарчиликсиз об-ҳаво кузатилади, фақат Қашқадарё, Сурхондарё вилоятларида ва кечаси Самарқанд, Жиззах вилоятларининг баъзи жойларида ёмғир ёғади, қорга айланиши мумкин. 

Эртага, 4 январь куни Ўзбекистоннинг аксарият ҳудудларида ёғингарчилик (ёмғир, қор) кузатилади. Фақат Қорақалпоғистон, Хоразм вилояти ва Фарғона водийси вилоятларида ёғингарчилик кутилмайди. 

5 январь, якшанба куни республика ҳудудининг катта қисмида ёғингарчиликсиз об-ҳаво кузатилади. Фарғона водийси ҳудудларида вақти-вақти билан ёғингарчилик кузатилади, асосан қор шаклида бўлади. Тошкент, Жиззах, Сирдарё вилоятларида фақат тунда ва эрталабки соатларда бироз қор ёғиши мумкин.

Кечаси ҳарорат 0...-5 даража совуқ, кундузи +4...+8 даража илиқ, қор вақтида +1...+3 даража илиқ бўлади.

Республиканинг айрим ҳудудларида туман кузатилади.

Республиканинг тоғ олди ва тоғли ҳудудларида баъзида ёғингарчилик, асосан қор шаклида кузатилади. Тоғларда қор кўчиши хавфи мавжуд.

Пойтахтда бугун, 3 январь куни ёғингарчиликсиз об-ҳаво кузатилади, ҳарорат +5...+7 даража илиқ бўлади.

Эртага, 4 январь куни кечқурун, шунингдек, 5 январь куни кечаси ва эрталаб вақти-вақти билан бироз ёғингарчилик (тунда қор) кузатилади. 5 январь куни кундузи ёғингарчилик кузатилмайди. Кечаси ҳарорат 0...-3 даража совуқ, кундузи +3...+6 даража илиқ бўлади.

Кечаси ва эрталабки соатларда жойларда туман тушади.

437
0