Поиск
RUUZ

Криминал

Тошкент вилоятида фуқарони уриб, ўлдириб қўйган ИИБ ходими 9 йилга қамалди

Судланувчи ўзига берилган мансаб ваколати доирасидан четга чиқиб, ички ишлар ходими бўла туриб фуқаро марҳумнинг қўлларини орқага қайирган ҳолда жабрланувчининг қорин ва юз қисмига зарбалар бериб оғир тан жароҳати етказган.

437views0replies
0

Видеодан кадр

Ўтган йилнинг 21 июнь куни Тошкент вилояти Бекобод шаҳар ЖИБ судида суд қарорига эътироз билдириб, тартибсизлик қилгани учун ИИБ ходимлари фуқаролар ака-ука Д.Ю. ҳамда Ю.Д.ни ИИБ биносига мажбурий олиб кетилгани ва фуқаро Д.Ю. тан жароҳатлари сабабли вафот этгани ҳақида хабар берган эдик.
2024 йилнинг 24 декабрь куни жиноят ишлари бўйича Бекобод туман судида судланувчи Ф.М.га оид жиноят иши кўриб чиқилди.
Аниқланишича, судланувчи Ф.М. Тошкент вилояти ИИББ учинчи минтақавий ҳудуд Бекобод шаҳар ИИБ ЖХХ Ҳуқуқбузарликлар профилактика бўлинмаси профилактика инспектори лавозимида ишлаб келиб, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи орган мансабдор шахси бўла туриб, мансаб ваколати доирасидан четга чиқиб, 2024 йил 19 июнь куни соат 17:30 ларда фуқаролар Ю.Д. ва Д.Ю.лар жиноят ишлари бўйича шаҳар суди судьяси чиқарган суд ҳукмидан норози бўлиб, укаси Х.Ю.ни ВСХ конвой соқчиларига топширмасдан жанжал кўтариб, ИИБ ходимларининг қонуний талабларини бажармасдан фаол қаршилик кўрсатишган. Шу сабабли ЖИБ Бекобод шаҳар суди биносидан Бекобод шаҳар ИИБ маъмурий биносига куч ишлатиб олиб келинганлигидан фойдаланиб Ф.М. ўзига берилган мансаб ваколати доирасидан четга чиқиб, ички ишлар ходими бўла туриб фуқаро Д.Ю.нинг қўлларини орқага қайирган ҳолда қаддини букиб олиб, қорин қисми ўнг ён томонига бир маротаба ўнг оёғининг тизза қисми билан зарба бериб уни ерга йиқитган.
Д.Ю.нинг ерда ётганлигидан фойдаланиб, мансаб ваколати доирасидан четга чиқиб унинг юз қисмига бир неча маротаба зарба бериб, кейинчалик қорин қисмига оёқ кийимининг таг қисми билан бир маротаба зарба бериб, баданига оғир тан жароҳати етказган. Д.Ю. олган тан жароҳати натижасида воқеа жойида вафот этган.
Тошкент вилояти суд-тиббий экспертиза филиалининг 23.08.2024 йилдаги
(комиссион) экспертлари хулосасига кўра, Д.Ю. ўлими – қорин ёпиқ ўтмас жароҳати, ингичка ичак тутқичи, мезентериаль артерия ёрилиши, ички қон кетиши (3000 мл.) постгеморрагик шок натижасида юзага келган жароҳатлар ўтмас қаттиқ жисмлар таъсиридан ўлимидан бироз вақт аввал етказилган бўлиб, ушбу тан жароҳатлар оғирлик даражаси бўйича ҳаёт учун хавфли бўлган оғир тан жароҳатлар тоифасига киришлиги аниқланган.
Ф.М. ўзининг жиноий ҳаракатларини давом эттириб ВУТХдан маъмурий бино коридорига чиқиб, Бекобод шаҳар ИИБ ЖХХ ҲПБ профилактика инспектори М.И. билан ўзаро суҳбатлашиб турган Ю.Д.нинг чап юзи ва қулоқ супраси аралаш қисмига қўл билан икки маротаба зарб бериб, унга соғлиғини қисқа муддатга бузилишига олиб келган енгил тан жароҳати етказган.
Суд ҳукмига кўра, судланувчи М.Ф. ЖКнинг 104-моддаси 3-қисми "д" банди, 109-моддаси 1-қисми ва 206-моддаси 1-қисми билан айбли деб топилди.
Судланувчига нисбатан ЖКнинг 59,61-моддаларига асосан жиноятлар мажмуи бўйича тайинланган асосий жазоларни тўлиқ қўшиш йўли билан узил-кесил 3 йил муддатга ИИБ тизимида, давлат иштирокидаги ташкилотларда раҳбарлик (мансабдор шахс) ҳамда моддий жавобгарлик билан боғлиқ лавозимларда ишлаш ҳуқуқидан маҳрум қилиниб, 9 йил муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланди. Жазони умумий тартибли колонияда ўтаттиришлик белгиланди.
437views0replies
0

Комментарии