Поиск
RUUZ

Общество

Атроф-муҳитни чиқиндига тўлдирган "Жасжан"га чора кўрилди

Блогер қилган иши учун узр сўради ва унга жарима жазоси тайинланди.

150views0replies
0

Видеодан кадр

Ижтимоий тармоқларда “Жасжан” номи билан танилган блогер Ж.Ш. томонидан олинган Тошкент туманида ҳаёт учун хавфли ҳолат акс этган видео тарқалди. Бу видео ижтимоий тармоқ фойдаланувчиларининг кескин эътирозларига сабаб бўлди. 
Мазкур ҳолат Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги ҳамда Тошкент шаҳар ИИББ томонидан ўрганилган. Натижада, Ж.Ш. атроф-муҳитни ифлослантириб, белгиланмаган жойга чиқинди ташлаш билан боғлиқ ҳуқуқбузарликни қасддан, жамоавий содир этгани маълум бўлди.
Унга нисбатан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 91-моддаси 1-қисми билан баённома расмийлаштирилди. Ҳуқуқбузар базавий ҳисоблаш миқдорининг 5 баробари — 1 миллион 875 минг сўм миқдорида жаримага тортиилди.
Таъкидланишича, Ж.Ш. томонидан бундай ҳуқуқбузарлик аввал ҳам содир этилган. Ҳозирда ички ишлар органлари томонидан ҳолатга ҳуқуқий баҳо берилмоқда ва қатъий чоралар кўрилади. Шунингдек, ҳуқуқбузарнинг ҳамроҳлари шахсига аниқлик киритилмоқда ва уларга ҳам қонуний чора кўрилиши таъминланади.
150views0replies
0

Комментарии