Поиск
RUUZ

Общество

Тошкентдаги "заправка"дан видеомурожаат йўллаб 15 суткага қамалган фуқаро иши бугун қайта кўриб чиқилади

МЖтКнинг майда безорилик айби билан 15 суткага қамалган Ғ.Д.га оид иш Тошкент шаҳар судида апелляция инстанцияси тартибида кўрилади.

272views0replies
0

Видеодан кадр

Ўтган йилнинг декабрь ойида навбати етганида метан "заправка" ёпилиб қолганидан норози бўлиб ижтимоий тармоқларга видео мурожаат чиқарган Ғ.Д. МЖтКнинг 183-моддаси (майда безорилик) билан 15 суткага қамалгани ҳақида хабарлар тарқалди.
Ғ.Д. ва унинг адвокатлари томонидан келтирилган апелляция шикоятларига асосан унга оид маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги иш бугун, 3 январь куни Тошкент шаҳар судида соат 15:00 да кўриб чиқилади.
272views0replies
0

Комментарии