Поиск
RUUZ

Общество

Олий Мажлис Сенати раиси Озарбайжон халқига ҳамдардлик билдирди

Сенат раиси Танзила Нарбаева Озарбайжоннинг Ўзбекистондаги элчихонасига ташриф буюрди.

46views0replies
0

senat.uz

Жорий йилнинг 25 декабрь куни Қозоғистоннинг Актау шаҳрида “Озарбайжон ҳаво йўллари” авиакомпаниясининг йўловчи самолёти авиаҳалокатга учрагани ҳақида хабар берган эдик.
Ушбу мудҳиш ҳодисада жабр кўрган Озарбайжон, Қирғизистон, Россия ва Қозоғистон фуқароларининг оила аъзоларига, яқинларига Ўзбекистон президенти, парламенти ва ҳукумати чуқур таъзиясини билдирди.
Олий Мажлис Сенати Раиси Танзила Нарбаева Озарбайжоннинг Ўзбекистондаги элчихонасига ташриф буюриб, элчи ва у орқали бутун қардош Озарбайжон халқига ҳамдардлигини билдирди.
Аввалроқ мазкур ҳалокат муносабати билан Олий Мажлиси Сенати Раиси Танзила Нарбаева парламент юқори палатаси номидан ҳалок бўлганларнинг оила аъзолари ва яқинларига чуқур ҳамдардлик билдириб, талафотдан жабрланганларнинг барчасига тез орада соғайиб кетишни тилаб, Озарбайжон Миллий Межлиси Раиси Сахиба Гафаровага хат йўллаган эди.
46views0replies
0

Комментарии