• 12 254 сўм
    -30.89
  • 14 516 сўм
    1.49
  • 148 сўм
    -0.73
  • БҲМ
    412 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 271 000 сўм
Uz
  • 12 254 сўм
    -30.89
  • 14 516 сўм
    1.49
  • 148 сўм
    -0.73
  • БҲМ
    412 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 271 000 сўм
Ҳодисалар 28 декабр 2024

Тошкент вилоятида она 4 ёшли қизини калтаклади

Қизига турли жароҳатлар етказган 47 ёшли аёлга жиноят иши қўзғатилди.

587
0

Аввалроқ, ижтимоий тармоқларда кичик ёшдаги қиз онаси томонидан калтаклангани акс этган видео тарқалган эди. 

Ҳолат юзасидан Болалар омбудсмани ўрганиш ишларини олиб бориб, расмий муносабат билдирди. 

Маълум қилинишича, жорий йилнинг 23 декабрь куни Тошкент вилояти Бўстонлиқ ТТБга вояга етмаган Й.М. (2020 йилда туғилган қиз) танасидаги турли жароҳатлар билан қабул қилинган.

Ҳолат юзасидан ўтказилган терговга қадар текширув натижасида Э.Й. (1977 йилда туғилган аёл) 4 ёшли қизини қаттиқ калтаклаб, тан жароҳати  етказганлиги аниқланди.

Тиббиёт хулосасига кўра, болада бош мия ёпиқ жароҳати, бош мия лат ейиши оғир даражаси ва бош соҳасидаги бошқа оғир жароҳатлар қайд этилган.

Бугун, 27 декабрь куни ҳолат юзасидан Тошкент вилояти Чирчиқ шаҳар ИИБ  томонидан Э.Й. га нисбатан  ЖКнинг 126-1-моддаси 7-қисми "б" банди (оилавий маиший зўравонлик) билан жиноят иши қўзғатилди.

Ҳозирда ҳолат юзасидан дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

587
0