Поиск
RUUZ

Назначения

UzAuto Motors АЖ бош директори Бо Андерссон ўз фаолиятини якунлади

UzAuto Motors АЖ ва UzAuto Motors Powertrain бош директори Бо Андерссон 3 йилдан сўнг компаниядаги фаолиятини якунламоқда.

142views0replies
0

UzAuto Motors АЖ

UzAuto Motors АЖ ва UzAuto Motors Powertrain бош директори Бо Андерссон ўз фаолиятини якунламоқда. Бу ҳақда компания матбуот хизмати хабар қилди. 
Қайд этилишича, ушбу муносабат билан тантанали тадбир бўлиб ўтди. Тадбирда жаноб Андерссоннинг Ўзбекистон автомобилсозлик саноати ривожига қўшган ҳиссалари ва кўрсатган хизматлари қайд этиб ўтилди.
"2023 йил корхона фаолиятидаги энг аҳамиятли йиллардан бири бўлди: конвеердан 395 400 дона автомобиль ишлаб чиқарилди. Бу кўрсаткич ўтган йилга қараганда 20 фоизга кўпроқдир. Жорий йилда ҳам корхонанинг ишлаб чиқариш кўрсаткичлари ўтган йилдан кам бўлмайди.
Корхона жамоасининг фидокорона меҳнати туфайли сўнгги уч йил ичида Янги Ўзбекистон автомобилсозлик саноати енгил автомобиллар ишлаб чиқариш бўйича МДҲ ва Марказий Осиё давлатлари орасида етакчиликка эришди, Chevrolet бренди бозор ҳажми бўйича дунёда иккинчи ўринни эгаллади", - дейилади хабарда.
Эслатиб ўтамиз, Бо Андерссон UzAuto Motors АЖ бош директори лавозимига 2021 йил август ойида тайинланган эди.
142views0replies
0

Комментарии