Поиск
RUUZ

Происшествия

Шимолий Фарғона каналида аёл кишининг жасади оқиб келди — видео

Оилавий келишмовчилик сабабли аёлнинг руҳиятида бўлган ўзгариш туфайли аёл 2 нафар вояга етмаган фарзандларини олиб ўзи билан бирга Шимолий Фарғона каналига ташлаган.

365views0replies
0

Видеодан кадр

Бугун, 27 декабрь куни Наманган вилоятидаги каналда аёл кишининг жасади оқиб келгани акс этган видео ижтимоий тармоқларга сиздирилди. UzNews.uz сўровига жавобан Бош прокуратура матбуот хизмати раҳбари Ҳаёт Шамсутдинов ҳолат юзасидан маълумот берди.
Аниқланишича, жорий йилнинг 20 декабрь куни Наманган шаҳар Темир кўчасида яшаган 1999 йилда тугилган аёл турмуш ўртоғи билан узоқ муддатдан буён бирга яшаб келмаётганидан, ўзаро оилавий келишмовчилик сабабли руҳиятида бўлган ўзгариши туфайли ўзи билан 2021 ва 2023 йилда туғилган ўғил фарзандларини олиб Шимолий Фарғона каналига ташлаган.
Шу вақтда, мазкур ҳудуддан ўтиб кетаётган фуқаролар томонидан икки нафар вояга етмаган бола қутқариб олинган. Кўрсатилган тиббий ёрдам натижасида уларнинг ҳаёти сақлаб қолинган. Шу куни, Наманган вилоят қўриқлаш бошқармаси ходимлари томонидан Шимолий Фарғона каналидан аёл ўлик ҳолда сувдан чиқариб олинган.
Мазкур ҳолат юзасидан шу йилнинг 20 декабрь куни Наманган шаҳар прокуратураси томонидан ЖКнинг 25,97-моддаси 2-қисми "а,в" бандлари билан билан жиноят иши қўзғатилган.
365views0replies
0

Комментарии