Поиск
RUUZ

Общество

Ўзбекистон урушдан жабр кўрган 100 нафар фаластинлик болалар ва аёлларни эвакуация қилди

Президент топшириғига кўра, эвакуация қилинганлар Ўзбекистонда тиббий ёрдам олади. Улар уй-жой, озиқ-овқат ва таълим хизматлари билан таъминланади.

133views0replies
0

UzNews.uz

Ўзбекистон 100 нафар жароҳатланган фаластинлик аёл ва болаларни, шунингдек, уларга ҳамроҳ бўлганларни эвакуация қилди. Бу ҳақда мамлакатнинг Мисрдаги элчиси Мансурбек Қиличев "Ал-Аҳром" газетасига берган интервьюсида маълум қилди.
Ушбу ташаббус президент Шавкат Мирзиёевнинг топшириғига биноан икки мамлакат соғлиқни сақлаш вазирликлари билан ҳамкорликда амалга оширилди.
Давлат раҳбари 11 ноябрь куни бўлиб ўтган навбатдан ташқари араб-ислом саммитида урушдан жабр кўрган фаластинлик болалар ва аёлларни Ўзбекистон клиникаларида бепул даволашга тайёрлигини билдирди.
Элчининг сўзларига кўра, эвакуация қилинганлар тиббиёт марказлари ва касалхоналарга жойлаштирилади. Ўзбекистон ҳукумати уларнинг оилаларини барча зарур нарсалар, жумладан, меҳмонхоналарда яшаш, болалар учун таълим хизматлари ва овқатланиш билан таъминлайди
133views0replies
0

Комментарии