Лойиҳамиз бутун мамлакатдаги интилувчи ёшларга ёрдам бермоқда. Қувонарлиси, улар савол беришдан тортинишмайди, экспертларни тинглаб ва уларнинг тажрибасини ўрганиш учун қизиқиш билан келишади. Ҳар бир спикеримизнинг билими эса олтинга тенг. Хусусан, ҳамкоримиз Uzum’дан келган спикерлар. Умумий ишимизга қўшаётган ҳиссаси учун Uzum экотизимини қадрлаймиз ва миннатдорчилик билдирамиз, — дея фикр билдирди Шавкат Каримов
IT Community Roadshow’да чиқиш қизиқарли бўлди. Айниқса, Ўзбекистон IT соҳасини ривожлантиришни истайдиган ёш, аммо тажрибали ва ақлли йигит-қизларни кўриш жуда ёқимли. IT Community of Uzbekistan ва Uzum томонидан амалга оширилаётган ишларда ёшларни қўллаб-қувватлаш, ўз тажрибаларимиз билан ўртоқлашиш ва ривожланиш учун имкониятлар яратиш муҳимдир, — деб таъкидлади Uzum Bank Payment Mechanics Team Lead лавозимида ишловчи ҳамда Наманган ва Фарғонада маъруза қилган Ферузбек Раҳмонов.