Поиск
RUUZ

Погода

Янги йил байрамида Ўзбекистонда +10 даражагача иссиқ ҳарорат бўлиши кутилмоқда

Ўзгидромет байрам кунлари мамлакатда қандай об-ҳаво кутилаётганини маълум қилди.

55views0replies
0

UzNews.uz

Ўзгидромет хабарига кўра, 30 декабрда республика ҳудуди бўйича баъзи жойларда ва 31 декабрга ўтар кечаси Тошкент вилоятининг айрим жойларида ёғингарчилик кузатилади, лекин текислик ҳудудларда ёғингарчилик асосан ёмғир кўринишида бўлади. Фақат тоғ олди ва тоғли ҳудудларда, шунингдек, республика шимолида баъзи жойларда ёғингарчилик қор кўринишида бўлиши кутилмоқда. 
Республика ҳудудининг катта қисмида 31 декабрда кундуз куни ва 1 январда ёғингарчилик кутилмайди.
30-31 декабрь ва 1 январда ҳаво ҳарорати асосан кечалари 0...+5 даража, кундуз кунлари +5...+10 даража атрофида, баъзи жойларда 12 даража илиққача бўлади. Шимолда кечалари -8...+3 даража совуқ, кундуз кунлари 0...+5 даража илиқ бўлади.
55views0replies
0

Комментарии