Поиск
RUUZ

Криминал

Москвада "Матч ТВ" ходимасини зўрлаган 3 нафар ўзбекистонлик эркакларга нисбатан суд ҳукми ўқилди

Гумонланувчилар гуруҳ бўлиб зўрлашда айбдор деб топилди.

421views0replies
0

Аввалроқ, жорий йилнинг июль ойида Москвада уч нафар ўзбекистонлик "Матч ТВ" телеканали ходимасини зўрлашда гумонланиб қўлга олингани ҳақида хабар берган эдик.
Иш материалларига таяниб, Москва прокуратураси матбуот хизматининг хабар беришича, 2024 йил 6 июлга ўтар кечаси 22, 24 ва 25 ёшдаги уч нафар Ўзбекистон фуқаролари академик Королев кўчасида маст ҳолатда юрган вақтларида ушбу кўчажа ёлғиз кетаётган аёлни кўриб, унга етиб олишган ва ҳужум қилишган.
"Маҳкумлардан бири жабрланувчини орқасидан туртиб юборган ва у ерга йиқилган. Шундан икки нафар гумонланувчи аёлни таҳқирлаган, учинчиси эса атрофни кузатган. Жабрланувчи босқинчилардан қочиб қутулишга муваффақ бўлган," - дейилади прокуратура хабарида.
Москва шаҳри бўйича СК маълумотларига кўра, гумон қилинувчилар Россия Федерацияси ЖКнинг 131-моддаси 2-қисми "а" бандида назарда тутилган жиноятни содир этганликда айбдор деб топилди.
Суд ҳукми билан икки нафар айбланувчига 9 йил, учинчи айбланувчига 4 йил озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланди. Улар жазони умумий тартибли ахлоқ тузатиш колониясида ўташлиги белгиланди.
421views0replies
0

Комментарии