Жорий йилнинг 24 декабрь куни "Ўзбекистон темир йўллари" АЖ раҳбарияти "Caman Corporation" лойиҳа менежери Жин Канга (Корея) билан музокаралар ўтказди. Бу ҳақда "Ўзбекистон темир йўллари" АЖ Ахборот-таҳлилий медиа маркази хабар қилди.
"Тошкент – Самарқанд" янги юқори тезликдаги йўловчи темир йўлини қуриш бўйича дастлабки техник-иқтисодий асослаш (ТИА) бўйича ишларнинг бошланиши муҳокаманинг асосий мавзуси бўлди.
Янги магистраль икки йирик шаҳар ўртасидаги қатнов вақтини сезиларли даражада қисқартиради, йўловчиларга қулайлик даражасини оширади ва транспорт хизматлари сифатини оширади.
Томонлар ушбу ташаббуснинг минтақалараро алоқаларни яхшилаш, йўловчилар оқимини кўпайтириш ва тезюрар поездлар қатновиникўпайтиришда муҳимлигини таъкидлади.
Лойиҳанинг амалга оширилиши республиканинг иқтисодий ривожланишини мустаҳкамлашга ёрдам беради ва Ўзбекистон транспорт саноатини янги босқичга олиб чиқади.
Музокаралар натижасида лойиҳанинг техник-иқтисодий асосларини тайёрлаш жараёнини тезлаштирадиган ишчи гуруҳ тузишга қарор қилинди.