Поиск
RUUZ

Криминал

Тошкентда хизматчи аёлга жинсий алоқа қилишни таклиф қилган эркак қамалди

У уйига ишлашга келган аёлни қучоқлаб расмга олмоқчи бўлиб, уни шу йўл билан қўрқитмоқчи бўлган.

247views0replies
0

UzNews.uz

Мазкур ҳолат жорий йилнинг 22 декабрь куни Тошкент шаҳар Миробод тумани Қўйлиқ-1 даҳасида содир бўлган. 
Маълум қилинишича, фуқаро эркак Ҳ.Ҳ. ижтимоий тармоқ орқали кунлик ишчилар гуруҳидан аёл М.С.ни рақамини олган. Унга қўнғироқ қилиб, уй ишлари борлигини айтиб, уни Миробод тумани ҳудудига чақирган. Кейин ўзаро гаплашиб, турганларида аёлга пул эвазига жинсий алоқа қилишни таклиф қилган. Бироқ аёл рози бўлмагач, уни қучоқлаб расмга олмоқчи бўлган. Аёл ундан қочиб ИИО ходимларига ҳабар берган. 
Ҳолат юзасидан суд иши ЖИБ Миробод тумани судида кўриб чиқилган. 
Суд мажлисида эркак қилмишидан пушаймонлигини ва оилавий шароитини инобатга
олиб, унга енгиллик беришни сўраб, кўрсатма берди. 
Жабрланувчи аёл М.С. судланувчи эркак 3 хонали квартирани тозалаш кераклигини айтиб, эвазига 250
минг сўм беришини айтиб, қўнғироқ қилганини маълум қилган. 
Суд ҳукмига кўра, судланувчи эркак Ҳ.Ҳ. МЖтКнинг 41-1-моддаси 1-қисми ва 194-моддаси 1-қисмида назарда тутилган ҳуқуқбузарликни содир этганликда айбдор деб топилган. Эркакка нисбатан мазкур моддалар билан 5 сутка маъмурий қамоқ жазоси ва БҲМнинг 1 баравари яъни 375 минг сўм жарима жазоси тайинланди.
247views0replies
0

Комментарии