Поиск
RUUZ

Общество

Янги йил байрамида Ўзбекистонликлар кетма-кет 6 кун дам олади

Янги йил байрамида олти кунлик иш ҳафтасида ишлайдиганлар 5 кун, беш кунлик иш ҳафтасида ишлайдиганлар 6 кун дам олади.

656views0replies
0

UzNews.uz

Президентнинг 2024 йил 24 декабрдаги "Янги йил байрамини нишонлаш даврида қўшимча ишланмайдиган кунни белгилаш ва дам олиш кунини кўчириш тўғрисида"ги қарори билан 2025 йилда беш кунлик иш ҳафтасида ишлайдиган ходимлар учун дам олиш куни 4 январь – шанба кунидан 2 январь – пайшанба кунига кўчирилди ҳамда олти кунлик иш ҳафтасида ишлайдиган ходимлар учун 2 январь – пайшанба қўшимча дам олиш куни этиб белгиланди.
— 28 декабрь, шанба — 6 кунликлар учун иш куни, 5 кунликлар учун дам олиш куни;
— 29 декабрь, якшанба — барча учун одатий дам олиш куни;
— 30 декабрь, душанба — 6 кунликлар учун қўшимча дам олиш куни, 5 кунликлар учун 14-декабрь (шанба) кунидан кўчирилган дам олиш куни;
— 31 декабрь, сешанба — барча учун қўшимча дам олиш куни;
— 1 январь, чоршанба — Янги йил байрами;
— 2 январь, пайшанба — 6 кунликлар учун дам олиш куни, 5 кунликлар учун 4-январь (шанба) кунидан кўчирилган дам олиш куни.
656views0replies
0

Комментарии