• 12 254 сум
    -30.89
  • 14 516 сум
    1.49
  • 148 сум
    -0.73
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 12 254 сум
    -30.89
  • 14 516 сум
    1.49
  • 148 сум
    -0.73
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Общество 24 декабря 2024

Ўзбекистонда автомобиль давлат рақами 1 млрд сўмдан ортиққа сотилди

Юридик шахслар учун мўлжалланган автомобил рақами ауксионнинг бутун тарихида ўз қиймати бўйича рекорд ўрнатди.

908
0
avtoraqam.uzex.uz

Авторақамлар онлайн аукционида сотувга қўйилган 01 888 BBB авторақами 965 миллион 250 минг сўмга сотилди. Бу ҳақда avtoraqam.uzex.uz сайтида маълумот келтирилган.

Мазкур авторақам дастлаб 337 миллион 500 минг сўм бошланғич нарх билан савдога қўйилган. Ауксион охирида эса бу авторақамнинг нархи 965 миллион 250 минг сўмга кўтарилган.

Ушбу авторақам учун комиссия тўлови 48,7 миллион сўм, гаров 33,75 миллион сўмни ташкил этади. Тўловни ҳисобга олган ҳолда якуний қиймат 1 миллиард 14 миллион сўмни ташкил этди.

Ким ошди савдоси ғолиби ауксион тугаган кундан бошлаб беш иш куни ичида давлат рўйхатидан ўтказилган автомобиль рақами учун тўловни амалга ошириши шарт.

908
0