Поиск
RUUZ

Происшествия

Чилонзорда кўп қаватли уйда газ портлади

Газ-ҳаво аралашмасининг чақнашидан 17 та хонадонга зарар етган. Аҳоли эвакуация қилинди. ФВВ ҳодиса тафсилотларини маълум қилди.

594views0replies
0

Видеодан кадрлар

Кеча, 3 октябрь куни соат 22:13 да пойтахтнинг Чилонзор тумани 7-кварталида жойлашган 59-уйда, бирламчи маълумотга кўра, газ-ҳаво аралашмасининг чақнаши содир бўлган. Бу ҳақда ФВВ Матбуот хизмати хабар берди.
Воқеа 7 қаватли уйнинг 36-хонадонида содир бўлган. ФВВнинг 5 та ёнғин-қутқарув экипажи воқеа жойига етиб борган. 
Маълум қилинишича, уй аҳолиси жабрланмаган. Қурбонлар йўқ. Аммо вазият оқибатида бир нечта хонадонларга қисман зарар етган, дераза ва эшиклар шикастланган. Айни вақтда ҳамкорликдаги хизматларнинг мутахассислари ушбу фавқулодда вазиятнинг сабабларини ўрганмоқдалар. 
17 нафар уйи шикастланган фуқаролар вақтинчалик меҳмонхонага жойлаштирилди.
594views0replies
0

Комментарии