• 11 821 сум
    14.21
  • 13 419 сум
    -11.03
  • 140 сум
    0.58
  • БРВ
    440 000 сум
  • МРОТ
    1 360 000 сум
Ру
  • 11 821 сум
    14.21
  • 13 419 сум
    -11.03
  • 140 сум
    0.58
  • БРВ
    440 000 сум
  • МРОТ
    1 360 000 сум
Общество 24 декабря 2024

Ўзбекистон сузиш федерациясига янги раис сайланди

Бу лавозимни Касаба уюшмалари федерацияси раҳбари эгаллаган.

890
0
УзА

Янги Олимпия циклида ўз олдига улкан мақсадлар қўйган Ўзбекистон сузиш федерациясининг ҳам навбатдан ташқари ҳисобот-сайлов конференцияси бўлиб ўтди. Кун тартибидан федерацияга янги раҳбар сайлаш масаласи ўрин олди. Бу ҳақда Олимпия қўмитаси хабар қилди.

Федерациянинг аввалги раҳбари Қ.Саноқулов мамлакат гандбол федерацияси бошқарувига ўтгани ва юқоридаги жиҳатларни инобатга олган ҳолда, сузиш федерацияси раҳбари лавозимига Ўзбекистон касаба уюшмалари федерацияси раиси Рафиков Қудратилла Мирсагатович номзоди илгари сурилди.

Тадбирда қатнашган делегатлар ушбу номзодни бир овоздан маъқуллашди ва Қ.Рафиков мамлакат сузиш федерацияси раиси этиб сайланди.

890
0