Ўзбекистон Миллий Олимпия қўмитасида Спорт вазирлиги ва МОҚ раҳбарияти иштирокида мамлакат гандбол федерациясининг навбатдан ташқари ҳисобот-сайлов конференцияси ташкил этилди. Унда федерацияга янги раҳбари сайланди.
Тадбирда “Навоий конь-металлургия комбинати”нинг бош директори, Ўзбекистон Қаҳрамони Саноқулов Қувондиқ Саноқулович номзоди Ўзбекистон гандбол федерацияси раиси лавозимига илгари сурилди.
Делегатлар ушбу номзодни бир овоздан маъқуллашди ва Қ.Саноқулов мамлакат гандбол федерацияси раиси лавозимига сайланди.