Татаристон Республикаси бўйича Россия СК ТБ маълумотларига кўра, 24 декабрь куни тунда Елабуж тумани Малореченский қишлоғида чорвачилик мажмуаси ҳудудида ёнғин содир бўлган. Ҳодиса оқибатида 6 нафар ишчи ҳалок бўлган, уларнинг 5 нафари ўзбекистонлик муҳожирлар бўлган.
Мазкур ҳолат юзасидан ЖКнинг 109-моддаси (эҳтиётсизлик оқибатида ўлимга сабаб бўлиш), 293-моддаси (бепарволик), 322.1-моддаси (ноқонуний миграцияни ташкил этиш), 238-моддаси (хавфсизлик талабларига жавоб бермайдиган хизматларни кўрсатиш) билан жиноят иши қўзғатилган.Терговга кўра, ёнғин ўша пайтда 39 нафар Ўзбекистон фуқароси бўлган ёғоч баракда содир бўлган.
Дастлабки маълумотларга кўра, ёнғинга электр ускуналаридан фойдаланиш қоидаларини бузиш сабаб бўлган. Ҳозирги вақтда зарур экспертизаларни тайинлаш масаласи ҳал қилинмоқда.