Поиск
RUUZ

Экономика

ЕТТБ Ўзбекистон миллий электр тармоғига 66,4 млн АҚШ долларигача қарз ажратмоқда

Маблағлар 230 кмлик юқори кучланишли электр узатиш линиясини қуришга йўналтирилади.

56views0replies
0

ЕТТБ Ўзбекистонда юқори кучланишли электр узатиш линиясининг қурилишини молиялаштирмоқда. Қайд этилишича, лойиҳа қайта тикланадиган энергия манбаларини жорий этиш учун янги имкониятлар яратади. 
Европа тикланиш ва тараққиёт  банки (ЙТТБ) мамлакатнинг шимоли-ғарбий ва жануби-ғарбий ҳудудларини боғловчи янги юқори кучланишли электр узатиш линияси қурилишини молиялаштиришга кўмаклашиш орқали Ўзбекистон электр энергияси таъминотининг ишончлилиги ва барқарорлигини оширмоқда.
ЕТТБ Хоразм вилоятидаги Саримой ва Навоий вилоятидаги Мурунтов аҳоли пунктлари оралиғида 230 километрлик 500 кВ кучланишли электр узатиш линияси қурилишини қўллаб-қувватлаш учун Ўзбекистон миллий электр тармоғига 66,4 млн АҚШ доллари миқдоригача давлат қарзини ажратмоқда.
Ушбу лойиҳа тармоқдаги тўсиқларни бартараф этиш ва айниқса, электр энергиясига талаб юқори бўлган даврларда электр таъминотидаги узилишларни камайтиришга хизмат қилади.
Шунингдек, қайта тикланадиган энергия манбаларини тизимга интеграция қилишни осонлаштиради.
Бугунги кунга қадар, Банк томонидан Ўзбекистондаги 171 та лойиҳага қарийб 5,3 млрд евро миқдорида инвестиция киритилган.
56views0replies
0

Комментарии