Поиск
RUUZ

Криминал

Андижонда интим сурат ва видеоларни тарқатиш билан шантаж қилиш орқали 50 млн сўм олган шахс қўлга олинди — видео

Ҳибсга олинган шахс ўзи билан муносабатда бўлган қиздан пул талаб қилиб, унинг сурат ва видеоларини тарқатиш билан таҳдид қилган.

152views0replies
0

Видеодан кадр

Андижон вилояти ИИБ тезкор қидирув хизмати жиноят қидирув бошқармаси, уюшган жиноятчиликка қарши курашиш бўлими ходимлари томонидан Андижон шаҳрида яшовчи фуқаронинг аризасига асосан ўтказилган тезкор тадбирда, 1999 йилда туғилган шахс, аризачи фуқаронинг қизи билан икки йил давомида ишқий муносабатда бўлганлиги акс этган интим видео ва расмларни тарқатиш билан қўрқитиб, уларни ошкор этмаслик эвазига 50 миллион сўм пул талаб қилган ва ушбу миқдордаги пулларни товламачилик йўли билан олган вақтида тадбир иштирокчилари томонидан ашёвий далиллар билан қўлга олинди. 
Мазкур ҳолат юзасидан Андижон шаҳри ИИО ФМБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан ЖКнинг 165-моддаси, 2-қисми "б" банди билан жиноят иши қўзғатилиб, жиноят содир этишда гумонланувчи шахс протсессуал тартибда ушланган. Ҳозирда жиноят иши бўйича дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
152views0replies
0

Комментарии