• 12 654 сум
    67.72
  • 14 818 сум
    59.17
  • 161 сум
    0.76
  • МРОТ
    1 155 000 сум
  • БРВ
    375 000 сум
Ру
  • 12 654 сум
    67.72
  • 14 818 сум
    59.17
  • 161 сум
    0.76
  • МРОТ
    1 155 000 сум
  • БРВ
    375 000 сум
Происшествия 23 декабря 2024

Тошкент вилоятидаги боғчада тарбиячи аёл болани калтаклади — видео

4 ёшли тарбияланувчи бола тан жароҳати олгани анқиланди. Аёлга “ҳайфсан” интизомий жазоси қўлланилди.

344
0
Видеодан кадр

Аввалроқ, ижтимоий тармоқларда Тошкент вилояти Олмалиқ шаҳридаги боғча тарбияланувчиси бўлган бола калтакланганлигига оид видео тарқалди. Ҳолат юзасидан Болалар омбудсмани маълумот берди.

Болалар омбудсмани сўрови асосида аниқланишича, фуқаро С.С. (аёл) 2020 йилда туғилган фарзанди МТМда тарбиячи томонидан калтакланганлиги тўғрисидаги ариза билан 17 декабрь куни мурожаат қилган.

Бунга асосан жорий йилнинг 22 ноябрь куни (видеокамерадаги қайдлар текшируви асосида) Олмалиқ шаҳар 19-сонли мактабгача таълим муассасаси тарбиячиси Д.Қ. тарбияланувчи С.А. (2020 йилда туғилган ўғил бола)га тан жароҳати етказганлиги аниқланган.

Ҳозирда ҳолат юзасидан Олмалиқ шаҳар ИИБ томонидан терговга қадар текширув олиб борилиб, вояга етмаган А.С.га нисбатан судга оид тиббий экспертиза тайинланган.

Шу билан бирга, касбий мажбуриятларини бузган тарбиячи Д.Қ.га нисбатан “Ҳайфсан” интизомий жазоси қўлланилган.

"Терговга қадар текширув натижасига кўра ҳолатга ҳуқуқий баҳо берилиши юзасидан қўшимча маълумот тақдим этилади. Ҳолат юзасидан Болалар омбудсмани ўз кузатувини давом эттиради", - дейилади хабарда.

344
0