Поиск
RUUZ

Криминал

Самарқандда танишини дўппослаган қизга нисбатан жиноят иши қўзғатилди

Болалар омбудсмани ҳолат юзасидан расмий изоҳ берди.

395views0replies
0

Аввалроқ, Самарқанд вилоятида 2005 йилда туғилган А.Р. ўзига олдиндан таниш бўлган, 2008 йилда туғилган К.У. ни калтаклагани ва ҳолат юзасидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилаётганлиги ҳақида хабар қилган эдик. 
Мазкур ҳолат юзасидан Болалар омбудсмани расмий муносабат билдирди.  
Суд-тиббиёт экспертизаси хулосасига кўра, К.У. га енгил тан жароҳати етказилганлиги аниқланган.  
Ҳолат юзасидан А.Р. (2005 йилда туғилган аёл) га нисбатан Каттақўрғон тумани ИИБ ТБ томонидан ЖКнинг 277-моддаси 1-қисми (безорилик) билан жиноят иши қўзғатилиб, гумонланувчи процессуал тартибда ушланган. 
Шунингдек, А.Р. томонидан 2023 йил октябрь ойида ҳам ўзига олдиндан таниш бўлмаган вояга етмаган қизни танасининг турли соҳаларига қўллари билан уриб, оёқлари билан тепиб, дўппослаб, тан жароҳати етказганлиги маълум бўлган.
"Ҳозирда ушбу жисмоний зўравонлик ҳам ўрганилиб, ички ишлар органлари томонидан ҳуқуқий баҳо берилмоқда.  Ҳолат юзасидан қўшимча ахборот берилади",- дейилади хабарда.
395views0replies
0

Комментарии