• 12 592 сум
    -84.4
  • 14 822 сум
    -153.86
  • 160 сум
    -1.38
  • МРОТ
    1 155 000 сум
  • БРВ
    375 000 сум
Ру
  • 12 592 сум
    -84.4
  • 14 822 сум
    -153.86
  • 160 сум
    -1.38
  • МРОТ
    1 155 000 сум
  • БРВ
    375 000 сум
Экономика 21 декабря 2024

Декабрь ойи охирида Хитой - Қирғизистон - Ўзбекистон темир йўли қурилиши бошланади

Лойиҳани амалга ошириш жорий йилнинг 27 декабрь куни бошланади.

295
0

Бишкекда Қирғизистон президенти администрацияси биносида республика Вазирлар Маҳкамаси ва "Хитой - Қирғизистон - Ўзбекистон" темир йўл компанияси" МЧЖ ўртасида инвестиция битимини имзолаш маросими бўлиб ўтди. Бу ҳақда "Дунё" АА хабар берди.

Инвестиция битимини Қирғизистон транспорт ва коммуникациялар вазири Абсаттар Сиргабоев ва "Хитой - Қирғизистон - Ўзбекистон" темир йўл компанияси" МЧЖ директорлар кенгаши раиси Чжун Шенгуй имзолади. Имзолаш маросимида ХХРнинг Қирғизистондаги муваққат ишлар вакили Ли Баотсе ва Ўзбекистон элчиси Саидикрам Ниязходжаев бошчилигидаги Хитой ва Ўзбекистон делегациялари ҳам иштирок этди.

Тадбир иштирокчилари Хитой - Қирғизистон - Ўзбекистон темир йўли қурилиши лойиҳага аъзо мамлакатлар транспорт инфратузилмасини ривожлантириш стратегиясининг муҳим элементи бўлиб, мамлакатларга нафақат ижтимоий-иқтисодий самара олиб келиши, балки ҳудудлараро алоқаларни мустаҳкамлашга хизмат қилишини таъкидладилар.

Қирғизистоннинг "Кабар" миллий ахборот агентлиги маълумотларига кўра, темир йўл қурилиши 2024 йил 27 декабрда бошланади.

295
0