Поиск
RUUZ

Общество

Фарғона содир бўлган аянчли портлашдан сўнг "заправка"лар фаолияти ўрганилади

Вилоятда фаолият юритаётган барча ёқилғи қуйиш шохобчаларининг белгиланган меъёр ва стандартларга мувофиқлиги текширилади. Вилоят ҳокими томонидан тегишли фармойиш берилди.

127views0replies
0

ФВВ

Вилоят ҳудудида фаолият кўрсатаётган барча турдаги автомобилларга ёқилғи қуйиш шохобчаларининг белгиланган норма ва меъёрларга мувофиқлиги ҳолати ўрганиб чиқилади. Бу ҳақида вилоят ҳокимининг тегишли фармойиши қабул қилинди.
Қайд этилишича, юахтсиз ва нохуш ҳодисаларнинг олдини олиш, хавфсизлик қоидаларига амал қилиш, йўл қўйилган камчиликларни бартараф этиш мақсадида “Ўздавнефтгазинспекция” Фарғона ҳудудий бўлими, вилоят фавқулодда вазиятлар бошқармаси, “Ҳудудгаз Фарғона” газ таъминоти филиали каби масъул ташкилотлар ходимларидан иборат ишчи гуруҳи тузилди.
Мазкур ишчи гуруҳи томонидан автомобилларга газ тўлдириш компрессор станциялари (АГТКС), автомобилларга газ қуйиш станциялари (АГКС) ва автомобилларга ёқилғи қуйиш станциялари(АЁҚС)нинг саноат, ёнғин, экологик хавфсизлиги талабларига мувофиқлиги, ёқилғи сақлаш резервуар (сиғим)ларнинг ҳолати ва бошқа қонунчиликдаги меъёрлар ўрганилади.
Ўрганишлар чоғида уларнинг молиявий ишларига аралашилмайди ҳамда шохобчалар одатдаги иш тартиби бўйича фаолият кўрсатади. Шунингдек, вилоят ҳудудида фаолият юритаётган, ташкилий ҳуқуқий шаклидан қатъий назар барча автомобилларга ёқилғи қуйиш, сиқилган ва суюлтирилган газ тўлдириш шохобчаларида ишловчи ишчи-ходимларни вилоят фавқулодда вазиятлар бошқармаси қошидаги ўқув марказида дастур асосида шартли равишда ўқитилиши таъминланади.
Эслатиб ўтамиз, Фарғона шаҳар Янгийўл маҳалласидаги “Petrolium” пропан газ қуйиш шохобчасида содир бўлган ёнғинда 4 нафар фуқаро вафот этганди.
127views0replies
0

Комментарии