• 12 129 сум
    28.04
  • 14 062 сум
    30.08
  • 149 сум
    1.16
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 12 129 сум
    28.04
  • 14 062 сум
    30.08
  • 149 сум
    1.16
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Происшествия 19 декабря 2024

Самарқандда 19 ёшли қиз ўзига таниш бўлган бошқа қизни кўчада дўппослади — видео

Самарқанд вилояти ИИБ ижтимоий тармоқда тарқалган видеога изоҳ берди.

1204
0
Видеодан кадр

Аввалроқ, ижтимоий тармоқда бир қиз бошқа қизни дўппослаётгани акс этган видео тарқалди. Самарқанд вилояти ИИБ Ахборот хизмати ҳолат юзасидан маълумот берди. 

Қайд этилишича, 2024 йил 13 декабрь куни Каттақўрғон тумани Пайшанба шаҳарчасида жойлашган истироҳат боғида 2005 йилда туғилган А.Р. ўзига олдиндан таниш бўлган, 2008 йилда туғилган К.У. билан ўзаро тортишиб қолиши оқибатида жанжал келиб чиққан.

Жанжал натижасида фуқаро А.Р. фуқаро К.У. ни уриб, тан жароҳати етказган.

Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан Каттақўрғон тумани ИИБ томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

1204
0