• 12 179 сум
    49.84
  • 14 053 сум
    84.2
  • 147 сум
    -1.45
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 12 179 сум
    49.84
  • 14 053 сум
    84.2
  • 147 сум
    -1.45
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Криминал 19 декабря 2024

ДХХ 6 кг гашиш ва 2 кг синтетик гиёҳванд моддаларини сотаётган шахсларни ушлади

Мазкур гиёҳвандлик воситаларининг умумий қиймати 2 млрд сўмдан ортиқ бўлган.

731
0

ИИВ Тезкор-қидирув департаменти ДХХ томонидан Тошкент шаҳрида ўзини шубҳали тутган ҳайдовчи кузатувга олинган. Ушбу машина Тошкент вилояти Паркент туманида тўхтатилиб, текширилган. Оқибатда духовка ичидан тахминий нархи 2 млрд 800 млн сўмга тенг бўлган 2 кг 160 гр синтетик гиёҳванд воситаси борлиги аниқланди.

Навбатдаги тезкор тадбир Чилонзор туманида ўтказилган. Унда 2 нафар шахс Lacetti автомашинасида келиб, махсус харидорларга 3 кг гашиш воситасини яширилган жойдан олиб берган вақтида ушланди.

Тезкор тадбирлар давомида ушланган 7 нафар шахсдан 3 кг гашиш гиёҳвандлик воситаси олинган.

Андижон шаҳрида ўтказилган тезкор тадбирда махсус харидорга 5 минг АҚШ долларга 1 кг гашиш моддасини сотаётган шахс ушланди. Бундан ташқари, 2000 йилда туғилган шахс Чилонзор туманида махсус харидорга 200 гр гашиш моддасини 3 минг АҚШ долларига сотаётган вақтида ушланган.

Ҳозирда юқорида қайд этилган ҳолатлар юзасидан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.


731
0

Популярные новости

Смотреть еще