Поиск
RUUZ

Происшествия

Тошкентда автобус ҳаракатланаётган вақтида ёниб кетди (видео)

Ёнғин сабаблари ва йўловчилар аҳволи маълум қилинди.

198views0replies
0

Жорий йилнинг 18 декабрь куни соат 21:20 атрофида "Мерcедес-Бенз" русумли  автобусда ёнғин юзага келган.  
Ҳолат юзасидан «Тошшаҳартрансхизмат» АЖ Ахборот хизмати расмий муносабат билдирди.  
Аниқланишича, А.Н. бошқарувидаги автобус Юнусобод тумани Уч қаҳрамон пости яқинидаги айланма йўл олдидаги бекатда тўхтаган вақтда, автобуснинг электр кабелларининг қисқа туташуви натижасида ёнғин содир бўлган.
Ҳайдовчи автобус салонидаги йўловчиларни туширганидан сўнг, ёнғинни ўчириш учун бирламчи ўт ўчириш мосламаси орқали дастлабки чоралар кўришига қарамай, ёнғин алангага айланган.  
Шундан сўнг, воқеа жойига ФВВ Ёнғин қутқарув бўлинмаси тезкор гуруҳи чақирилиб, ёнғин қисқа вақтда бартараф этилган.  
"Мазкур ҳодиса натижасида тан жароҳати олганлар йўқ, фақат автобусга техник зарар етган",- дейилади хабарда.  
Ҳозирда тегишли ходимлар томонидан хизмат текшируви олиб борилмоқда. 
198views0replies
0

Комментарии