Поиск
RUUZ

Общество

Наманганда мактаб директори ўз хонасида қимор ўйин ташкил қилди

Вилоят Мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси ҳолат юзасидан маълумот берди.

159views0replies
0

Ижтимоий тармоқ

Наманган вилояти Мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси Ахборот хизмати хабарига кўра, жорий йилнинг 17 декабрь куни Чортоқ тумани ИИБ ходимлари томонидан ўтказилган рейд натижасида 8-умумий ўрта таълим мактаби директори ўз хизмат хонасида қимор ўйини ташкил этиб, шериклари билан ўйнаётганлиги аниқланган. 
Ҳозирда ҳолат юзасидан туман ИИБ томонидан терговга қадар суриштирув ишлари олиб борилмоқда. 
Ташкилотда ўрнатилган ички меҳнат тартиб қоидаларини қўпол равишда бузганлиги учун мактаб директори билан тузилган меҳнат шартномаси иш берувчи ташаббусига кўра бир томонлама бекор қилиниши маълум қилинади.
159views0replies
0

Комментарии