Самарқанд вилояти ИИБ Ахборот хизмати хабарига кўра, 2024 йил 18 декабрь куни соат 07:30 ларда Самарқанд шаҳар “Дамариқ” маҳалласи ҳудудидан ўтувчи Нарпай йўли кўчасида автобус ҳайдовчиси йўлнинг белгиланмаган қисмидан, ўнг томондан чап томонга ҳаракатланиб ўтаётган пиёдани уриб юбориб ЙТҲ содир этган.
Пиёда олган тан жароҳатлари натижасида, воқеа жойида вафот этган.
Ҳолат юзасидан Самарқанд шаҳри бўйича ИИО ФМБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 266-моддаси (транспорт воситалари ҳаракати ёки улардан фойдаланиш хавфсизлиги қоидаларини бузиш) 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.