Поиск
RUUZ

Происшествия

Андижонда эр-хотин ис газидан заҳарланиб вафот этди

Ушбу бахтсиз ҳодисага қўл бола усулда ясалган иситиш печига солинган кўмир ёқилғисидан сизиб чиққан ис гази сабаб бўлган.

101views0replies
0

UzNews.uz

Аввалроқ, ижтимоий тармоқларда Андижонда эр-хотин кўмир элтиб қолганлиги сабаб вафот этгани ҳақида хабарлар тарқалган эди. Ҳолат юзасидан Асака тумани ҳокимлиги Матбуот хизмати расмий муносабат билдирди.
Маълум қилинишича, мазкур бахтсиз ҳодиса жорий йилнинг 7 декабрь соат 09:20 атрофида Асака тумани “Учтош” МФЙ Учтош кўчаси 17-уйда содир бўлган.
Унда 1985 йилда туғилган фуқаро М.А. ва унинг 1986 йилда туғилган турмуш ўртоғи М.А.нинг жасади яшаш хонадонида қўл бола усулда ясалган иситиш печига солинган кўмир ёқилғисидан сизиб чиққан ис газидан заҳарланиш аломатлари билан топилган.
Ҳодиса жойи тергов-тезкор гуруҳи аъзолари  томонидан кўздан кечирилиб, фуқароларнинг ўлим сабабларини аниқлаш мақсадида судга оид тиббий экспертиза тайинланган.
Ҳозирда ҳолат юзасидан Асака туман прокуратураси томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

101views0replies
0

Комментарии